Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Германия темир йўллари ("Deutsche Bahn”) учун мутахассислар тайёрланади

error

2024-09-25

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг “DB Engineering Consulting Operations Group” компанияси ўртасида айни мақсадга қаратилган баён имзоланди.

✔️ "Deutsche Bahn” - Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100% давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 млрд 303 миллион еврони ташкил қилади.

Эндиликда Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз  ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

“Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз баланд ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни эса “Deutsche Bahn” тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз”,– деди Нико Варбанофф