Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Конвенсия ратификация қилинди

error

2024-06-03

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган еркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга ега ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенсиясини (Женева, 1981-йил 23-июн) ратификация қилди.  

2024-йил 19-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Конвенсияни ратификация қилиш тўғрисидаги (ЎРҚ-932-сон) Қонун имзоланди.

Конвенсияда қуйидаги талаблар мавжуд: 

▪️оилавий мажбуриятли ходимлар: еркак ва аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглиги;


▪️оилавий мажбуриятли ходимларга ўқитиш ва касбга ё‘налтириш, меҳнат фаолиятини бошлаш ёки давом еттириши ва ушбу мажбуриятлар билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилгандан кейин уни қайта тиклашлари учун тегишли чоралар кўрилиши;


▪️оилавий мажбуриятли ходимлар ўзларининг ишни еркин танлаш ҳуқуқидан фойдаланиш, уларнинг бандлик ва ижтимоий таъминот шароитлари бўйича еҳтиёжлари ҳисобга олиш;


▪️маҳаллий даражада тадбирларни режалаштиришда оилавий мажбуриятли ходимларнинг еҳтиёжларини ҳисобга олиш, болаларни парвариш қилиш ва оилага ёрдам кўрсатиш бўйича муассасалар ва хизматлар каби давлат ёки хусусий ижтимоий хизматларни ривожлантириш;


▪️ҳар бир давлатнинг ваколатли органлари еркак ва аёл ходимларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тамойили ҳамда оилавий мажбуриятли ходимларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка тушунтиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот ва таълимни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек ушбу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган жамоатчилик фикрини рағбатлантириш бўйича тегишли чораларни кўриш.


Маълумот учун, мазкур конвенсия 45 та давлат томонидан ратификация қилинган.