Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади

error

2024-05-27

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

➖ субсидия 2024-йил 1-июндан 2026-йил 1-январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.