Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Меҳнат ҳуқуқи

error

2024-03-27

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосидаги ходим  биринчи иш йилида  олти ойдан кам ишлаган бўлса, йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг йиллик меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун йиллик меҳнат таътилига ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил етувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.