Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ногиронлиги бўлган фуқароларни касбга ўқитиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

error

2023-12-04

2023 йил январ-октябр ойлари давомида ҳолатига 245 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди. Шундан, мономарказга 179 нафар (шундан, 112 нафари аёллар)  ва Косон филиалига 66 нафар (шундан, 38 нафари аёллар) ногиронлиги бўлган шахслар жалб этилган.

 

            2023 йил 01 декабр ҳолатига 25 нафар ногиронлиги бор фуқаролар мономарказда инклюзив таълим асосида касб-ҳунарга ўқимоқда. Шундан, Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида 8 та касб бўйича 17 нафар, Косон филиалида 2 та касб бўйича 8 нафар тингловчи ўқимоқда.

 

2023 йил 01 декабрь ҳолатига 208 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар касбга тайёрлаш курсларини битирган. Шундан, мономарказни 153 нафар ва Косон филиалини 55 нафар ногиронлиги бўлган шахслар битирган.