Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Зафарободликлар деҳқон хўжалиги ерларидан даромад топмоқда

error

2023-08-23

Бердоли маҳалласида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 64 нафар фуқароларга деҳқон хўжалиги майдонлари ажратиб берилган. 


Маҳалла ҳудудидаги Зафаробод қишлоғи аҳолиси экин майдонларидан самарали фойдаланиб яхши даромад топмоқда. Ҳозирда ушбу майдонларда помидор, булғор қалампири, кунжут, ловия каби экинлар парвариш қилинмоқда. 


- Ўтган мавсумда аҳоли ўзларига ажратилган ерларидан олган даромадларига автомашина ҳам харид қилди, - дейди маҳалла раиси Берди Шукуров. Aҳоли бирлашиб артезиан қудуғи қазишган. Бу йил ҳам ҳосилдан юқори даромад олишни мақсад қилишмоқда.