Янгиликлар
Янгиликлар
2023-08-21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги ПФ-93-сонли Фармонинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасидаги англашув меморандуми доирасида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш бўйича делегациясининг Хитойга ташрифи давомида эришилган келишувлар асосида жорий йилнинг 21-25-август кунлари ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари учун “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусига бағишланган онлайн семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари масъуллари, ҳоким ёрдамчилари фаол иштирок этишди.